Хоразмга қилган сафаримизда Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитованинг ҳам қабрини зиёрат қилдик. Аввал Амударёнинг Норимжон бува қабристонига бордик. Олмахон опа ўша ерга дафн қилинган, деб эшитгандик. "Онаси ўша ерда дафн қилинган, ўзининг ҳам васияти шунақа бўлган, шу қабристондан жой ҳам қилиб қўйганди ўзига", дейишди. Лекин, сабабини билмадим, Урганч шаҳридаги "Охун бобо" қабристонига дафн қилишибди. Аммо эрининг бир интервьюси ҳам бор экан:
«55 йил бирга бахтиёр яшаган рафиқам Олмахон вафотидан аввал: "Омонатимни топширганимда уч кун онамнинг уйида меҳмон қилиб, сўнг "Охун бува" қабристонига қўйинглар. Олган мукофотларимни кичкина ёстиқчага тикиб, ёнимга қўйиб қўйинғ", дея сўнгги илтимосини айтганди. Шунга кўра, Олмахоннинг васиятини бажардик», деган экан Олмахон Ҳайитованинг турмуш ўртоғи Руслан Мадраҳимов.
Олмахон Ҳайитова 1940 йилнинг 6-мартида Хонқада туғилган. Комилжон Отаниёзовнинг шогирди. Аёл зотидан илк бор қўлига тор олиб, "Онам дерман", дея саҳнага чиққан санъаткор. У хоразмча қўшиқ ва достонлардан парчалар айтган, туркманча, озарбойжонча қўшиқлар ҳам куйлаган.
18 ёшида Янгийўл театрида иш бошлаган Олмахон Ҳайитова 19 ёшидан умрининг охиригача машҳур "Лазги" ансамблининг хонандаси бўлган.
1974 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини битирган.
2003 йилдан Тошкент маданият институтида дарс берган.
1982 йилда «Олмахон Ҳайитова куйлайди» номли фильм-концерт суратга олинган. 250 дан ортиқ қўшиғи Ўзбекистон радиоси фонотекасида сақланади.
2014 йилнинг 1-кунида дунёдан ўтган.
Эри, шоир Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов)нинг укаси, ички ишлар полковниги Руслан Мадраҳимов ҳам аёли Олмахон Ҳайитова билан битта мақбарага дафн қилинган.
Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитова 2 ўғил, 2 қизнинг онаси, 13 невара ва 12 чеваранинг бувиси эди.
Аллоҳ раҳмат қилсин!