Ислом Каримов ва диктатура қандай шаклланди? | Пўлат Охунов хотиралари

Pulat Ahunov

Pulat Ahunov

260,885 views

Ислом Каримов ҳақида хотираларим

Ушбу видеода мен Ўзбекистоннинг мустақиллик арафасидаги ва мустақилликнинг дастлабки йилларидаги воқеаларни ўз хотираларим асосида ҳикоя қиламан.

Мен Ислом Каримовни ҳокимиятга келган дастлабки йилларидан билганман. Ўша даврда Ўзбекистон СССР таркибидан чиқиш, мустақил давлат қуриш ва янги сиёсий тизим шакллантиришдек мураккаб жараёнларни бошдан кечираётган эди.

Видеода Ислом Каримовнинг сиёсий майдонга чиқиши, 1989-1991 йиллардаги воқеалар, президентлик сайловлари, мухолифат билан муносабатлар, Наманган воқеалари, диний радикализмнинг кучайиши, сиёсий таъқиблар ва мамлакатда авторитар бошқарув тизимининг шаклланиши ҳақида сўз боради.

Бу воқеаларнинг айримларида мен шахсан иштирок этганман. Шунинг учун видеода тарихий воқеалар билан бирга ўзим кўрган, бошдан кечирган ва ўша пайтда қандай қабул қилган воқеаларимни ҳам ҳикоя қиламан.

Бу хотиралар фақат Ислом Каримов ҳақида эмас. Улар бизнинг жамиятимиз ҳақида ҳам. Нега биз ҳали ҳам «адолатли подшоҳ» излаймиз? Қандай қилиб бир инсон қўлида ҳаддан ташқари катта ҳокимият тўпланишига йўл қўйилади? Ва энг муҳими - раҳбар ким бўлишидан қатъи назар, унинг ҳокимиятини чеклаб турадиган тизим қандай бўлиши керак?

Менинг хулосам оддий: адолатли ҳукмдорни кутиш эмас, ҳокимиятни тийиб турадиган ва мувозанатда ушлайдиган институтларни яратиш керак.

Пўлат Охунов

Эслатма:

Ушбу видеода айрим тарихий воқеалар ва саҳналар архив материаллари, фотосуратлар ҳамда муаллиф хотиралари асосида сунъий интеллект ёрдамида визуал реконструкция қилинган. Реконструкция қилинган тасвирлар асл архив кадрлари эмас.

#islamkarimov #uzbekistan #Ўзбекистон #ИсломКаримов #pulatahunov #mustaqillik



Архив материаллари:

Boris Yeltsin photo: Presidential Press and Information Office, licensed under CC BY 4.0.

François Mitterrand photo: Comet Photo AG (Zürich), CC BY-SA 4.0

Фото: Rob C. Croes / Anefo / Nationaal Archief, 15.06.1989. CC0